Истеъдодли ёш теннисчимиз Амир Милушев Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида поёнига етган J200 ITF турнирида америкалик спортчи билан жуфтликда ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ITF таснифидаги турнир финалида Ҳумоюн Султонов ҳиндистонлик Парикшит Сомани жуфтлиги италиялик Жакопо Берреттини ҳамда эстониялик Кристиан Тамм тандемини 7/6(3), 6/2 ҳисобида мағлуб этиб, ғолибликни тантана қилди.
Ҳар учала ёш ракетка усталаримизнинг халқаро турнирларда зафарли одим ташлашида Ўзбекистон миллий банки жамоасининг қўллаб-қувватлаши алоҳида аҳамият касб этади, дейилади мамлакат Теннис федерацияси матбуот хизмати хабарида.
Т. Рўзиев, ЎзА