Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича ўтказилган CSI*2 таснифидаги халқаро мусобақада ҳамюртимиз Абдураҳмон Абдуллаев муносиб натижага эришди.
Шиддатли баҳсда баландлиги 145 сантиметрдан иборат тўсиқдан сакраш дастурида Абдуллаев «Caballone» лақабли тулпор билан кумуш медални қўлга киритди.
Олтин Гран-при мақомидаги мазкур йўналишда Абдураҳмон Абдуллаев кучли чавандозлар орасида фақатгина германиялик Девид Уиллга имкониятни бой берган бўлса, Бирлашган Араб Амирликлари вакили Салим Ал-Сувайди 3-ўрин билан кифояланди, дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.
Т. Рўзиев, ЎзА