Профессионал бокснинг энг оғир вазн тоифасида мағлубиятсиз фаолиятини давом эттираётган Баҳодир Жалолов янгиланган WBC рейтингида 14-ўриндан жой олди.

Профессионал бокснинг энг нуфузли йўналиши WBCнинг чемпионлик камари айни пайтда британиялик Тайсон Фьюрига тегишли.

Америкалик собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер рейтингда биринчи поғонада бораётган бўлса, яна бир собиқ жаҳон чемпиони мексикалик Энди Руиз иккинчи ўринни эгалаб турибди. Кучли учликка кубалик Френк Санчес якун ясаган. Келиб чиқиши россиялик, ҳозирда Канада шарафини ҳимоя қилаёган Арсланбек Маҳмудов 4-қаторда қайд этилган.

Олимпия ўйинлари ғолиби, ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони бўлган енгилмас спортчимиз Жалоловнинг WBC рейтингида кучлилар қаторига кўтарилиши йил шиддатли жангларга бой бўлишидан далолат бермоқда, дейилади Ўзбекистон профессионал бокс хабарида.

 

Т.Рўзиев,

ЎзА