Championat.cоm нашрининг ёзишича, «Пари Сен-Жермен» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франциянинг 2022 йилдаги энг яхши спортчиси деб топилди.
Спорт соҳасига бағишланган L’Equipe умуммиллий газетаси ўтказган сўровномага кўра, К.Мбаппе 832 очко жамғарган. Иккинчи ўринни 484 очко билан Испаниянинг «Реал Мадрид» клуби ҳужумчиси Карим Бензема банд қилди.
Кучли ўнталикка кирган спортчилар рўйҳати билан танишишингиз мумкин:
1. Килиан Мбаппе (футбол, 832 очко)
2. Карим Бензема (футбол, 484)
3. Кент Фийон-Майе (биатлон, 403)
4. Антуан Дюпон (регби, 389)
5. Леон Маршан (сузиш, 358)
6. Кевин Майер (енгил атлетика, 169)
7. Клемент Ноэль (чанғи, 126)
8. Гийом Cизерон (фигурали учиш, 75)
9. Ромен Каннон (қиличбозлик, 52)
10. Шарль Кодрелье (елкан, 50)
“L’Equipe’нинг энг яхши спортчиси” мукофоти Францияда 1946 йилдан, бутун дунёда эса 1975 йилдан бошлаб таъсис этилган. 2012 йилдан буён ушбу мукофот Франция ва дунёнинг энг яхши спортчисига индивидуал равишда топширилади.
Маълумот ўрнида қайд этиш керакки, рейтинг овоз бериш натижаларига кўра аниқланади. Ҳар бир нашр журналисти номзодлар рўйхатидан бешта севимли спортчини танлайди. Биринчи ўрин – олти, иккинчи – тўрт, учинчи – уч, тўртинчи – икки, бешинчи – бир очко дегани.
ЎзА