Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Россия етакчиси Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти чоғида икки томонлама муносабатлар, Украинадаги вазият ва Сурия инқирозини муҳокама қилди. Бу ҳақда Туркия раҳбарияти маъмуриятининг матбуот хизмати хабар берди.

“Путин ва Эрдоған Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатлар, хусусан, энергетика ҳамда минтақавий масалаларни кўриб чиқишди”, дейилади хабарда. Қайд этилишича, Россия – Украина мавзуси ва Сурия инқирози атрофлича муҳокама қилинган.

“Эрдоған Туркия билан чегарадош ҳудудларни, хусусан Тель-Рифат ва Манбижадан барча террор ташкилотларидан тозалаш зарурияти бўйича аниқ чора-тадбирлар кўришга чақирди. Шунингдек, Сурияда аниқ натижаларга эришиш учун режим конструктив бўлиши ва сиёсий жараёнда баъзи қадамларни қўйиш кераклигини”, таъкидлади.

ЎзА