Ўзбекистонлик талаба-спортчилар АҚШда ўтадиган қишки Универсиада ўйинларида иштирок этишга ҳозирлик кўрмоқда.

Жорий йилнинг 12-22 январь кунлари АҚШнинг Лейк-Плэсид шаҳрида талабаларнинг ХХХ Бутунжаҳон қишки Универсиада ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон спорт делегацияси 10 январь куни АҚШга йўл олади.

– Спорт делегациямизнинг умумий сони 24 нафар бўлиб, шундан 13 нафари спортчи, 9 нафари мураббий ва мутахассислардан ташкил топган. Ватанимиз талаба-спортчилари 3 та спорт тури – тоғ чанғиси, сноуборд ва фигурали учиш йўналишларида Универсиада ўйинларининг медаллари учун кураш олиб боради. Тоғ чанғисида 6 нафар, сноубордда 5 нафар ва фигурали учишда 2 нафар вакилимиз қатнашади, – дейди Ўзбекистон талабалар спорт ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Эркин Қодиров.

Қишки Универсиада ўйинларида энг катта спорт делегациясини АҚШ вакиллари ташкил этади. Мезбонларнинг 150 нафар талаба-спортчиси ўйинларда қатнашиши кутилаётган бўлса, Япония жамоаси 139 нафар, Канада вакиллари эса 121 нафар, Чехия 94, Жанубий Корея эса 85 нафар спортчи билан баҳсларда қатнашиш учун талабнома тақдим этган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг илк комплекс спорт мусобақасида 44 та мамлакатнинг 1 минг 443 нафар талаба-спортчилари қатнашиш учун рўйхатдан ўтган.

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА