Туркиянинг янги конституциясини қабул қилиш ва унинг дунёнинг ривожланган ўнта давлати қаторига кириши Анқара учун келгуси йилдаги устувор вазифалардан биридир.
2023 йилда республика эълон қилинганининг 100 йиллиги нишонланади. Шу муносабат билан Президент Режеп Таййип Эрдоған давлат олдида турган энг долзарб мақсадлар ҳақида “Yeni Shafak” газетасида ёзиб чиқди.
“Туркия асри дастурининг биринчи мақсадларидан бири мамлакатимиз учун халқ иродасини тўлиқ акс эттирувчи конституцияни қабул қилишдир. Шунингдек, республикамизни сиёсат, иқтисод, технология, мудофаа ва дипломатия соҳаларида дунёнинг энг ривожланган давлатлари ўнталигига олиб чиқишдир”.
Унинг таъкидлашича, фаол ташқи сиёсат туфайли Туркия “минтақавий ва глобал тинчлик ва ҳамда барқарорликни таъминловчи марказий актёр”га айланади.
“Ҳозир Туркия барқарорлаштирувчи куч сифатида янада адолатли дунё ғоялари байроғини кўтариб турибди. Биз инсонпарварлик ёрдами ва тинч дипломатияни намойиш этишда сайёрамиз учун намуна бўламиз”, деб қўшимча қилади Эрдоған.
ЎзА