Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳамкорлигида «Ўзбек анимацияси муаммолари, ютуқлари ҳамда уни ривожлантиришда тадбиркорлар ва ноширларнинг роли» мавзуидаги амалий конференция бўлиб ўтди.

Мутахассислар томонидан бугунги мултфильм сценарийлари, уларда ишлатиладиган қийин жумлалар, ўзбек анимациясидаги муаммолар ҳақида гапирилди.

Шунингдек, аниматорлар ўзининг ишларини тақдимот қилди. Унда мултфильмнинг мақсади, йўналиши, болалар ҳаётидаги аҳамияти, мавзуси ва қаҳрамонлари акс эттирилган.

Якунда икки йўналишда ғолиблар аниқланди. Жумладан, Анимацион филм йўналишида Абдулатиф Ҳайдаров “Қувноқ шаҳарча” мултфильм сценарийси учун ғолиб бўлди.

Видеоконтент ғояси йўналишида эса Мўминжон Тўлқинов “Биби шоу” видеоконтенти учун ғолибликни қўлга киритди.

Ғолибларнинг ишлари муносиб тақдирланди.

Гулноза Бобоева, ЎзА