Оилавий болалар уйлари ва Мурувват уйи тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган ўғил-қизлар ва боқувчиси Ватанимиз тинчлиги, сарҳадларимиз осойишталиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари фарзандларига “Президент совғаси” Оролбўйига етиб келди.

Совғалар шаҳар ва туман халқ таълими бўлимларига етказиб берилди. 3-15 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган “Президент совғалари” таркибига давлатимиз раҳбарининг болаларга йўллаган Янги йил байрами табриги, ширинликлар, 3 турдаги ўқув қуроли, электрон китоб, термос ва шахмат жиҳозлари киритилган.

Маълумот учун, совғалар Нукус шаҳри ва туманларида бўлиб ўтадиган «Президент арчаси» байрам тадбирларида ўз эгаларига тантанали топширилади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА