–Менинг катта ниятим – юртдошларимиз орасида юз минглаб мулкдорлар, акциядорлар пайдо бўлсин. Одамларимиз ўз омонатларини инвестиция қилиб, юқори даромадларга эга бўлсин.

Шунинг учун, топшириқ бердим. Кейинги йилда энг йирик 10 та компаниялар ва тижорат банкларимизни акциялари ўз аҳолимиз учун очиқ ва шаффоф савдога чиқарилади. Бу чинакам халқ “IPO”си бўлишига ишонаман.

Шу борада илгари ҳам айтган гапимни такрорлашни ўринли, деб биламан: халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади, — Ш.Мирзиёев.

ЎзА