—Металлургия соҳасида амалга оширилаётган катта дастурларимиз, беш йилдан кейин мисни 3 баробарга (500 минг тонна), олтинни эса, йилига 150 тоннагача ошириш имконини беради.

Кимё, автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигида ҳам катта-катта лойиҳалар ишга туширилади.

Шу билан бирга, фаол инвестициялар жалб қилишда хусусийлаштириш ва давлат-хусусий шерикчилик имкониятларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш зарур.

Келаси йили катта хусусийлаштиришни бошлаймиз, мингга яқин корхоналар савдога чиқарилади, — деди Президент.

ЎзА