Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлиси ҳамда Ўзбекистон – Россия бизнес форумида иштирок этиш учун Татаристон президенти Рустам Минниханов 1 декабрь куни Самарқандга келди.

Самарқанд халқаро аэропортида меҳмонни вилоят ҳокими Э.Турдимов кутиб олди.

Бугун бошланган Ўзбекистон – Россия бизнес форумида икки давлатдаги етакчи компания ва корпорациялар вакиллари билан бирга бир қатор вазирлик ва идоралар, минтақалар раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда.

Ғ.ҲАСАНОВ,

А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА.