ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрининг чекка ҳудудидаги “Жана базар” маҳалла фуқаролар йиғинида жорий йилда кенг кўламдаги бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Хусусан, ҳудуд аҳолиси ичимлик суви, табиий газ ва электр энергияси билан таъминланди. Кўчаларга қум аралаш шағал ва асфальт тўшалди. Бир қанча дам олиш масканлари, хиёбонлар, спорт ва болалар майдончалари, савдо ва аҳолига хизмат кўрсатиш нуқталари янгидан бунёд этилди.

Куни кеча маҳаллада яна бир объект – 60-мактабгача таълим ташкилоти қуриб битказилди. 120 ўринга мўлжалланган бинонинг қурилиш ишларига давлат инвестиция дастури асосида 4 миллиард 700 миллион сўм маблағ сарфланди.

Муассасада болажонларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун барча шароит муҳайё. Гуруҳ хоналари янги жиҳозлар, турли ўйинчоқлар ва ўқув қуроллари билан таъминланган.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА