Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори бошчилигидаги делегация Вьетнам Социалистик Республикаси Бош прокурорининг таклифига биноан Ханой шаҳрига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ва Вьетнам Бош прокурори Ле Минь Чи ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Конструктив мулоқот давомида томонлар икки давлат назорат органлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди.

Учрашув якуни бўйича икки давлат ваколатли органларининг жиноят процесси доирасида ҳуқуқий ҳамкорликни амалга ошириш имконини берадиган Ўзбекистон Республикаси ва Вьетнам Социалистик Республикаси ўртасида жиноят ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартнома имзоланди.

 

ЎзА