Тошкент тиббиёт академияси ва Германиянинг етакчи тиббиёт клиникаси ўртасида ҳамкорлик масалалари юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор А. Шодмонов, Фрайбург ва Меннхайм клиникалари вакиллари, жумладан, “OPASCA GmbH” компанияси бош директори Алексей Свердлов, Маннхайм шаҳри университети клиникаси молия масалалари бўйича бош директори Фредди Бергманн, Фрайбург шаҳри университети касалхонасининг халқаро алоқалар бўйича директори ва кардиологи Кристоф А билан ҳамкорлик келишувига эришилди.

Унга кўра, эндиликда талабалар алмашинуви доирасида мобил дастурлар, махсус тиббий адабиёт ва ўқув қўлланмалари етказиб беришда Германиядаги етакчи тиббиёт клиникаси билан Тошкент тиббиёт академияси ўртасида алоқалар мустаҳкамланади.

Тиббий хизмат сифатини жаҳон андозалари даражасига олиб чиқишдаги саъй-ҳаракатлар аниқ, манзилли режалар асосида мутахассислар Германия тиббиёти тажрибасини Фрайбург клиникасида ўтаб қайтишади.

Гулноза Бобоева, ЎзА