5-6 октябрь кунлари Самарқандда Ўзбекистондаги тарихий-маданий ёдгорликларни асраб-авайлаш масалаларига бағишланган реставраторлар семинари бўлиб ўтади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда вазирлик ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, семинар халқимизнинг бой тарихини акс эттирувчи ноёб маданий меросимизни асраб-авайлаш, ушбу соҳани рақамлаштириш, инновацион жиҳатдан ривожлантириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган.

Тадбирда реставраторлар ушбу соҳа бўйича дунё тажрибасидан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини кўриб чиқади.

Ташкилотчиларнинг қайд этишича, семинарда мамлакатимиздаги барча реставраторлар иштирок этади.

 

Роман БОНДАРЧУК, ЎзА