Жорий йилнинг 10-11-август кунлари Халқ таълими вазирлиги ва ЮНЕСКО халқаро ташкилоти ҳамкорлигида “Устозлар Миллий форуми”ни ташкил этиш режалаштирилган.

2022-2023-ўқув йили олдидан ўтказилаётган халқаро форум давомида педагоглар, фан мутахассислари, таълим муассасалари раҳбарлари таълим тизимига жорий қилинаётган янгиликлардан бохабар бўладилар.

Икки кунлик тадбир мобайнида соҳанинг етакчи вакиллари янги таълим мазмуни ва методикаси, мактаб бошқарувининг замонавий усуллари, илғор таълим тизимларидан Буюк Британия, Сингапур, AҚШ каби давлатларнинг тажрибаларини яқиндан ўрганадилар.

Форумда Сингапурнинг Математика қироли саналган таниқли профессор, доктор Чой Бан Ҳенг ҳам иштирок этади.

Н.Усмонова, ЎзА