Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар бўлими томонидан Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди.

Жумладан, фуқаролар Х.У. ва Е.У. қалбаки акциз маркали 192 дона “Қаратау” номи остидаги қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларини сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА