Айни соатларда Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасидан ҳам 21 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Улар реабилитацияга ўтказилди.
Соғайганларнинг барчаси Қорақалпоғистондан бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган.
Беморларнинг ёши каттаси 64 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 5 ёшда.
Айни пайтга қадар Қорақалпоғистонда шу пайтга қадар 29 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 50 нафарни ташкил этмоқда.
Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 91 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 880 нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
ЎзА