Олимлар сайёрамизга хавф туғдирувчи астероидни аниқлади

Европа фазо агентлиги Ерга хавф туғдириши мумкин бўлган осмон жисмлари рўйхатини янгилади, дейилади РИА Новости хабарида
Рўйхатга кўра, 2006QV89 астероиди шу йилнинг 9 сентябрида сайёрамиз билан тўқнашиши мумкин. Фақат ушбу ҳодисанинг содир бўлиш эҳтимоли 7 мингдан битта имкониятга тенг.
Ҳозирда 2006QV89 астероиди Ердан 6,7 миллион километр нарида ҳаракатланмоқда. Унинг узунлиги 109 метр, кенглиги 48,5 метрни ташкил қилади. Ушбу осмон жисми сайёрамиз яқинидан 1950, 1960, 1970, 1980 йилларда учиб ўтган, фақат астраномлар уни 2006 йилда Аризонадаги обсерватория телескопи орқали кузатишга муваффақ бўлган. Астероиднинг Ерга навбатдаги яқинлашуви 2032 йилда содир бўлади.
Рўйхатда 2010RF12 астреоди Ер учун энг хавфли дея тилга олинган. Экспертлар тахминига кўра, ушбу осмон жисмининг сайёрамизга максимал даражаги яқинлашуви 2095 йилда кузатилиб, унинг Ер билан эҳтимолий тўқнашуви 16 тадан битта имкониятга тенг бўлади.

 

ЎзА