Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ўзининг ёрқин истеъдоди, юксак профессионал маҳорати, кўп йиллик самарали ижодий фаолияти билан ўзбек эстрада санъатини ривожлантириш, унинг шон-шуҳратини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш, халқлар ўртасида маданий алоқалар, ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қўшган катта  ҳиссаси, навқирон иқтидор эгаларининг қобилиятини рўёбга чиқариш, халқимиз, айниқса, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари ҳамда «Ялла» ансамбли ташкил этилганининг 50 йиллиги муносабати билан қуйидагилар мукофотлансин:  

«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан

Закиров Фаррух Каримович – «Ялла» ансамбли бадиий раҳбари

«Дўстлик» ордени билан

Алиев Аббос Саидович – «Ялла» ансамбли созандаси

Тохтаев Жавлон Рамзитдинович – «Ялла» ансамбли созандаси

Халиков Игор Якубович – «Ялла» ансамбли директори

Халиков Тимур Пулатович – «Ялла» ансамбли созандаси

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти              Ш.Мирзиёев