Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси аъзоси Абатбай Данияров Бўзатов туманидаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 30 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди.

Ҳозирги карантин шароитида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор, кам таъминланган оилаларга саховат кўрсатиб, ёрдам қўлини чўзиш муҳим аҳамият касб этади.  Чунки бағрикенг халқимиз ҳар қандай синовли кунларни аҳиллик билан бир ёқадан бош чиқарган ҳолда енгиб келмоқда

– Кундалик эҳтиёжларимиз учун кўрсатилган ёрдам оиламизга жуда зарур эди. Хайр-саховатли инсонлар эҳтиёжманд оилаларга ҳар доим ёрдам бериб келишмоқда, бундан жуда миннатдормиз, – дейди “Бўзатов“ шаҳарча фуқоралар йиғинида истиқомат қилувчи Бобониёз ота Сарибоев.  Тумандаги 1-сонли мактабда таълим олаётган ногиронлиги бор набирам Умбетов Мийрас ҳозирда 7-синфда ўқийди. Уйимиз яқинида “ Ёшлар маркази “нинг очилгани овул болалари билан қатор набирамни ҳам жуда қувонтирди.

Саховатли инсонларнинг хайрли ишлари барчага намуна бўлиб, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамиша эътиборда бўлиб келмоқда.

 

Маҳлиё  РУСТАМОВА,

ҚДУ қоракалпоқ филологияси ва журналистика факултети 4-курс талабаси

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги