Халқаро экспертлар Ўзбекистон – Европа Иттифоқи ҳамкорлиги истиқболларини таҳлил қилмоқда.
Бугун, 29 март куни Тошкентда Ўзбекистон-Европа Иттифоқи ҳамкорлигининг янги йўналишлари ва механизмларини таҳлил қилишга бағишланган халқаро давра суҳбати ўтказилмоқда.
Тадбирда мамлакатимиз ва Европа Иттифоқининг академик ва таҳлил марказлари экспертлари, давлат ташкилотлари вакиллари, журналистлар иштирок этмоқда.
Давра суҳбати давомида Марказий Осиё илгари сураётган минтақавий ва трансконтинентал ташаббуслар, хусусан Европа Иттифоқининг минтақа бўйича янги стратегияси, Ўзбекистон юритаётган ташқи сиёсат истиқболлари каби масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган. Шунингдек, мамлакатимиз ва ЕИнинг транспорт алоқалари ва савдо ҳамкорлигини ривожлантиришнинг янги имкониятлари, инвестиция бўйича ўзаро ҳамкорлик муаммолари ва уларни бартараф этиш усуллари кун тартибида бўлади.
Малоҳат Ҳусанова
ЎзА