“Туркистон” санъат саройида “Ички ишлар органларининг намунали таянч пунктлари” кўрик танловининг расмий очилиш маросими бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Н.Йўлдошев тадбирни кириш сўзи билан очди.
Сенат раиси 2018 йилда маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик институтлари билан ҳамкорликда олиб борилган кенг кўламли профилактик тадбирлар натижасида 2 минг 301 маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмаганини қайд этди. Жорий йилнинг дастлабки икки ойида эса 84 фоиз маҳаллада жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган.
Норгул Абдураимова, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА