“Тенгизшевройл” компаниясининг пудрат ташкилоти ходимлари Отирау вилоятидаги нефть-газ конидаги вахта шаҳарчасида заҳарланди. Хабарларга кўра, улар овқатдан заҳарланган.
Расмий “Казинформ” агентлигининг маълум қилишича, 25 киши вахта посёлкасида оқшомги овқатни тановул қилганларидан кейин ўзларини ёмон ҳис қила бошлаган. Улар Кулсара шаҳридаги туман марказий шифохонасига ётқизилди. “Биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг 21 киши амбулатор шароитида даволанишга йўналтирилди. Тўрт киши шифохонага ётқизилди”, дея агентлик вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига таянган ҳолда хабар беради.
Минтақавий “Ак жайык” газетасининг хабар қилишича, заҳарланиш 8 февраль куни қайд қилинган. Туман шифохонаси бош шифокори заҳарланганларнинг аҳволини барқарор, дея баҳолади. Газетанинг маълум қилишича, оммавий заҳарланиш сабаблари ўрганилмоқда.
Тенгиз – нефть захираси бўйича Қарачағанақдан кейин Қозоғистонда иккинчи ўринда туради. Тенгиз Каспийбўйи нефтгазнасос провинциясига қарайди. Конни иштирокчилари Chevron, ExxonMobil Kazakhstan Ventures Inc, Қозоғистоннинг “КазМунайГаз” миллий компанияси ва LUKArco бўлган “Тенгизшевройл” корхонаси биргаликда ўзлаштиради.​​

 

ЎзА