Глобал исиш: инсониятга хавф солмоқда

Сўнгги тўрт йил инсоният тарихида энг иссиқ йиллар бўлиб қайд этилди. 
Ер шарининг глобал исиши инсоният учун хавф солаётган асосий муаммолардан биридир. Ер ўртача ҳароратининг паст суратларда ортиб бораётгани, аввалги йиллар билан таққосланганда тобора паст кўрсаткич қайд этилаётгани олимларни жиддий хавотирга қўйган.
Мутахассислар фикрича, сўнгги 100 йил ичида Ернинг ўртача ҳарорати сезиларли даражада ошиб бормоқда. Ўтган тўрт йилда эса сайёрамизда энг иссиқ иқлим кузатилган.
Хусусан, 2018 йил Европа, Шарқий Осиё давлатлари, Янги Зеландия ҳамда Россияда рекорд даражадаги иссиқ кузатилиб, бунинг оқибатида ҳудудларда турли даражадаги сув тошқинлари, ёнғинлар юз берган.
Олимлар глобал исиш кўтарилиши натижасида инсоният йўқ бўлиб кетиши эҳтимолидан огоҳлантирмоқда.

 

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА