Меҳнат мигрантлари учун пенсия тартиби қандай?

Миллий матбуот марказида Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фаолиятига бағишланган матбуот анжумани давом этмоқда.
Меҳнат мигрантлари учун пенсия тартиби қандай, деган саволга Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори Ёрқин Турсунов шундай жавоб берди:
“1 августдан бошлаб хорижга ишлаш учун кетган меҳнат мигрантлари 4,5 минимал иш ҳақи миқдорида меҳнат бадали тўлашса, 1 йиллик меҳнат стажига эга бўлади. Афсуски, ҳали мигрантлар бунга эътибор қаратмаяпти, биз улар билан ҳам тушунтириш ишларини олиб боришимиз керак”.
Сайтимизни кузатишни давом этинг, пресс-конференция тафсилотлари онлайн ёритилади.​​

 

ЎзА