Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларининг футбол мусобақаларида ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам фаолият олиб бораётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Шу кунгача Хитой-Гонконг аёллар терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқарган ҳамюртимиз Анна Сидоровага яна бир ўйин ишониб топширилди. У бугун Хитой-Таиланд учрашувида бош ҳакам сифатида ишлайди. Унга қанотда яна бир ўзбекистонлик ҳакам Зилола Раҳматова ёрдам беради, дея хабар қилади ЎФА матбуот хизмати.
ЎзА