Нью-Йоркда мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.

– БМТ бош қароргоҳида жаноб Антониу Гутерришга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг саломини етказдик, – деб ёзган Б.Саидов ижтимоий тармоқдаги рамий саҳифасида. – Бош котибни Бош Ассамблея 79-сессияси бошлангани ва Келажак саммити муваффақиятли ўтгани билан қутладик.

Республикамиз ташқи сиёскат идораси етакчиси ўз ахборотида БМТ раҳбарияти ва тузилмаларининг юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар дастурини доимий қўллаб-қувватлаётгани юксак қадрланишини билдирган.