ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрида “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи, Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Маданият вазирликлари ҳамкорлигида ташкил этилган фестивалда 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган 700 нафарга яқин ёш ижодкор якка ва жамоавий тарзда классика, вокал, миллий чолғулар, рақс ва бадиий гимнастика, тасвирий ва амалий санъат, наср ва назм йўналишида ўз маҳоратини синовдан ўтказди.

Таъкидлаш керак, истеъдодли ёшларнинг ижоди ҳамда ташаббусини кенг оммага намойиш этиш, уларни рағбатлантириш мақсадига қаратилган танловнинг қуйи босқичида 7 мингга яқин ўғил-қиз иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра, танловда ғолиб бўлган ёшларга ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

ЎзА фотомухбири Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар