Нукус шаҳридаги 2-касб-ҳунар мактабида 850 нафар ўқувчи ўзи танлаган касб бўйича маҳорат оширмоқда.
Масканда “Автомобиль двигателларини диагностика қилиш ва тузатиш устаси”, “Алоқа оператори”, “Тикувчилик”, “Пазандачилик”, “Сартарошлик”, “Ёнғин ўчирувчи”, “Мобиль телефон алоқасини тузатиш устаси” каби таълим йўналишлари бўйича сабоқ берилади.
Ўқувчи-ёшларнинг сифатли таълим олиши ва касб-ҳунар ўрганиши учун бу ерда барча шароит яратилган. Ўқув хоналари, лаборатория, устахона, ахборот-ресурс маркази, кутубхона зарур жиҳоз ва ўқув қуроллари билан таъминланган.
Ўтган 2022/2023 ўқув йилида касб-ҳунар мактабини 327 ўқувчи битирди. Улардан 192 нафари олий таълим даргоҳларида таҳсилни давом эттираётган бўлса, 135 нафари мутахассислиги бўйича ишга жойлашди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА