ФОТОРЕПОРТАЖ
Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишда хусусий секторнинг фаол жалб қилиниши соҳада соғлом рақобатни шакллантириш, соғлиқни сақлаш тизимида энг илғор технологияларни жорий этишда муҳим омил бўлмоқда.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳам бугунги кунда ана шундай самарали фаолият кўрсатаётган хусусий клиникалар сони тобора ортмоқда. Нукус шаҳридаги «Reacenter Nukus» клиникаси шулардан бири.
Бу ерда бош мия, юрак қон-томир, ошқозон-ичак, умуртқа поғонаси, инсульт ва неврологик касалликларни, шунингдек, фикрлаши ва нутқида нуқсони бўлган болаларни даволаш йўлга қўйилган. Замонавий шарт-шароитларга эга клиникада 15 ўринли стационар бўлим ҳам мавжуд.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА