Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 11 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ғарбга ўзгартириб, секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси 11-13, кундузи 24-26 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Хоразм вилоятида кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ғарбга ўзгартириб, секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, баъзи туманларда қум бўронлари бўлиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ғарбга ўзгартириб, секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, баъзи туманларда қум бўронлари бўлиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ғарбга ўзгартириб, секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 10-15, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ғарбга ўзгартириб, секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, баъзи туманларда қум бўронлари бўлиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қор кўчиши ҳамда айрим жойларда сел келиши хавфи бор. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ғарбга ўзгартириб, секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
10-12 март кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.
10 март куни республикамизнинг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор.
ЎзА