Лойиҳанинг муқаддимасидан тортиб ҳар бир моддасининг матни адабий тил, имло, услубий, грамматик ва орфография қоидаларига мос бўлиши, атамаларнинг тўғри қўлланилиши таъминланди.
Лойиҳадаги ҳуқуқий кўрсатмаларни баён этишнинг тизимли ва кетма-кет амалга оширилиши, жумлаларнинг содда ва аниқ бўлиши, нормаларни турлича талқин қилиш имконияти олди олиниши нуқтаи назардан қайта кўриб чиқилди.
Қонуннинг реквизитлари ва таркибий бирликлари тўғри қўлланилганлиги, нормаларнинг асоссиз такрорланишига йўл қўйилмаслиги ва ўзаро ички зиддият келтириб чиқармаслиги нуқтаи назардан таҳлил этилди.
Лойиҳада илгари Конституциянинг муайян таркибий бирлигига мантиқан нотўғри жойлаштирилган нормалар қайта кўриб чиқилди ва улар тартибга солиш предметига мос келадиган бошқа моддаларга кўчирилди.
ЎзА