Жорий йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий суд раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтган эди. Учрашувда Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан халқимиз томонидан келиб тушган таклифлар якунлари бўйича маслаҳатлашувлар қилинган эди.

Учрашувда Президент ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашларига ҳам бошчилик қилиши бўйича қоидани бекор қилишни икки босқичда ташкил этишни таклиф этди. Лекин буни вақтни чўзмасдан, имкон қадар тезроқ амалга ошириш зарурлигига эътибор қаратди.