Украина Президенти ижтимоий тармоқдаги саҳифасида туркиялик ҳамкасби Режеп Таййип Эрдоған билан якшанба куни телефон мулоқоти ўтказганини ёзган. Томонлар суҳбат чоғида дон бўйича келишувни такомиллаштириш имкониятини муҳокама қилган.

“Анадолу” агентлиги хабарига кўра, Зеленский бир неча марта Туркиядан Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти кўламини кенгайтириш масаласида мурожаат қилган. Киев, шунингдек, дон шартномасини бир йилга узайтириш ва лойиҳага Николаев портини қўшишни сўраяпти.

Туркия етакчиси шу куннинг ўзида Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашиб, “ғалла келишувини амалга ошириш ва Туркияда газ маркази яратиш ғоясини муҳокама қилган. Шунингдек, Украина атрофидаги вазиятга фундаментал қарашларини баён қилган Эрдоған суҳбат давомида дон йўлаги орқали “бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашё экспортини ҳам таклиф қилди”, дейилади хабарда.