Ҳиндистонда бокс бўйича катталар ўртасида ўтказилаётган “India Open” халқаро турнирининг биринчи давра баҳслари давом этмоқда.
Мусобақанинг вазни 75 килограмм бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасидаги беллашувларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Исроил Мадримов индонезиялик Сандярто Дено Ферожага қарши жанг ўтказиб, иккинчи раунда рақибини мағлубиятга учратди.
91 килограммгача вазн тоифасида умидли спортчимиз Санжар Турсунов камерунлик Кристиан Ндзие Цойе устидан зафар қучди. 46-49 килограмм вазнда ёш боксчимиз Мироншоҳ Ибрагимов илк учрашувда филиппинлик Рамел Магадога мағлуб бўлди.
“India Open” халқаро турнири давом этмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА