Жорий йил 24-26 март кунлари Тошкент шаҳрида илк маротаба Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур анжуман стратегик ташаббусларни амалга оширишни муҳокама қилиш ва халқаро бизнес ҳамжамиятига мамлакатимизнинг инвестициявий имкониятларини намойиш этиш учун яратилаётган янги майдон бўлиши кўзда тутилган.

Тадбир давомида республикамизнинг жадал ривожланаётган бозорига интеграция жараёни билан қизиққан йирик хорижий инвестициявий, молиявий-иқтисодий ташкилотлар ва корхоналар раҳбарлари, вакиллари жалб этилади.
Форумда иштирок этиш учун www.iift.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

ЎзА