Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президентига ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Инга Мирян шаҳридаги шифохонада юз берган ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор этди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар қилди.

 

ЎзА