photo_2018-01-25_22-56-12.jpg

Ҳиндистонда 28 январдан 1 февралга қадар бокс бўйича катталар ўртасида “India Open” халқаро турнири ўтказилади.

Мазкур мусобақанинг 46-49 килограмм вазн тоифасида Мироншоҳ Ибрагимов, 52 кгда Худойназар Файзов, 56 кгда Абдулҳай Шораҳматов, 60 кгда Шербек Рахматуллаев, 64 кгда Иқболжон Холдоров, 69 кгда Бобоусмон Ботуров, 75 кгда Исроил Мадримов, 91 кгда Санжар Турсунов, +91 кгда Баҳодир Жалолов ва Лазизбек Муллажонов мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.
“India Open” халқаро турнири боксчиларимиз учун нуфузли мусобақалар олдидан муҳим тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА