БМТ Инсон ҳуқуқлари Кенгашининг Терроризмга қарши курашда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича махсус маърузачиси Бош прокуратурага ташриф буюрди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев БМТ махсус маърузачиси Фионулла Ни Аолайн билан прокуратура органларининг функцияси ва вазифалари ҳақида суҳбатлашди.
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар, шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
Махсус маърузачи томонидан Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳасида ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлашда амалга оширилаётган ислоҳотлар ижобий баҳоланди.
Давлат раҳбари томонидан ушбу соҳаларда амалга оширилаётган тизимли ва изчил чора-тадбирларга юқори баҳо берилди.
Учрашув икки томонлама конструктив мулоқот ва ўзаро англашув руҳида ўтди.
Н.Абдураимова, ЎзА