Рақобат қўмитаси электр энергия соҳасида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ҳудудлар кесимида тизимли ишлар олиб бормоқда.
Жумладан, Сирдарё вилоятида фаолият олиб борувчи “NEW YORK CENTER CO” МЧЖ хорижий корхонаси раҳбарининг электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан корхонада энергоаудит текшируви ўтказилган. Мазкур текширув хулосаларига кўра электр таъминотидан 370 млн. сўмга яқин қарздорлик ҳисобланганлиги ва натижада ортиқча тўловлар олинганлиги маълум қилиниб, ушбу қарздорликни қонун доирасида қайта кўриб чиқилишида ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Мазкур мурожаат юзасидан ҳудудий бошқарма олиб борган ўрганишлари натижасида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали томонидан “NEW YORK CENTER CO” МЧЖ ХКга нисбатан асоссиз ҳисобланган қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди. Шунингдек, Бухоро, Жиззах, Андижон, Тошкент, Фарғона, Самарқанд, Навоий вилоятлари, Тошкент шаҳри ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ҳам кўплаб мурожаатчиларнинг шикоятлари ўрганилиб, ҳал қилишга эришилди.
Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиш аломатлари билан хизмат кўрсатувчи ташкилотга нисбатан, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Н.Раҳмонова, ЎзА