Пойтахтимиздаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида йил якунлари ва энг яхшиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, жорий йилда кўплаб нуфузли халқаро мусобақалар, Осиё ва жаҳон чемпионатларида юртимиз спорт шарафини муносиб ҳимоя қилган атлетларимиз орасида Марказ спортчилари кўпчиликни ташкил этади.

Тадбирда айнан ушбу даргоҳ мураббийлари ва атлетлари орасидан энг муносиблари эътироф этилди. Жумладан, миллий кураш бўйича Азамат Бойқулов “Йил мураббийи“ дея эътироф этилган бўлса, Улуғбек Рашидов (эркин кураш) ва Нилуфар Ҳамдамова (бокс) “Йил спортчиси” номинациясида ғолиб бўлди. Исломжон Тўхтабоев ва (пара дзюдо) ва Рухшона Ўктамова (пара паурлифтинг) “Йил пара спортчиси“ деб топилди.

Шунингдек, турли йўналишларда йилнинг энг яхшилари аниқланди ва улар марказ томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, Носир Ҳайдаров (сурат), ЎзА