Юридик клиника
Жавоб: Йўқ, мумкин эмас.
Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиниши мумкин эмас. Бундай ҳаракатлар базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Агар шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Демак, мактабга чиқиш ёшига етган болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим олишини таъминлаши керак.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-модда учинчи ва тўртинчи қисми
(Ушбу материал ТДЮУнинг «Юридик клиника»си талабалари томонидан ўқитувчилар назорати остида тайёрланди).
Гулноза Бобоева, ЎзА