Хитойда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бошланди. Унда қитъамизнинг 16 жамоаси тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро рақобатлашмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, қитъа биринчилигида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси “А” гуруҳида Хитой, Қатар ҳамда Уммон терма жамоалари билан баҳслашади.
Равшан Ҳайдаров шогирдлари бугун, 9 январь куни Тошкент вақти билан соат 16:30 “Olympic Sports Centre” стадионида қатарлик футболчиларига қарши майдонга тушади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА