Президент бизнес вакиллари билан ташкил этилиши кутилаётган очиқ мулоқот ҳақида ҳам маълумот берди.
Бугунги кунга қадар республика штабига тадбиркорлардан 10 мингдан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар келиб тушди. Жумладан, Тошкент шаҳридан – 1 минг 150, Тошкент вилояти – 950, Қашқадарё – 930, Сурхондарё – 920, Самарқанд – 900, Андижон – 880, Наманган – 850, Фарғона – 820, Бухоро – 740, Хоразм – 680, Жиззах – 560, Сирдарё – 470, Навоий – 345 ва Қорақалпоғистондан – 420 мурожаат йўлланган.
Уларда кўтарилган масалаларнинг 8 мингдан ортиғи ёки 86 фоизи шахсий масалаларга оид бўлиб, ҳозирги кунгача уларнинг ярми жойларда ҳал этилди.
Хусусан, Қорақалпоғистон – 41 фоиз, Андижон – 32 фоиз, Бухорода – 36 фоиз, Жиззахда – 36 фоиз, Қашқадарё – 34 фоиз, Навоий – 33 фоиз, Наманган – 33 фоиз, Самарқанд – 32 фоиз, Сурхондарё – 41 фоиз, Сирдарё – 37 фоиз, Тошкент – 32 фоиз, Фарғона – 39 фоиз, Хоразм – 35 фоиз ва Тошкент шаҳрида – 21 фоиз мурожаатлар ҳал қилинган.
– Шундай бўлсада, “Колл марказлар”га кунига мингтагача мурожаат келиб тушмоқда. Шу сабабли, тадбиркорларни қийнаётган масалалар бўйича қамровни янада кенгайтириш мақсадида, мурожаатларни қабул қилиш 10 августга қадар давом этади. Ҳеч бир мурожаат ўз ҳолига ташлаб қўйилмаслиги, Бош вазир виртуал қабулхонасида электрон рўйхатга олиниши ва назорат қилиниши керак, – деди давлатимиз раҳбари.