Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева 1956 йил 24 июлда Андижон вилоятида туғилган.

Танзила Норбоева 1981 йил Тошкент Давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1974 йил Шаҳрихон туманидаги мактабда ўқитувчилик билан бошлаган. 1975-1995 йиллар давомида таълим муассасалари, ташкилотларда турли лавозимларда ва Халқ демократик партиясида фаолият олиб борган.

Танзила Норбоева 1995-2010 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда меҳнат қилган. 2010-2016 йилларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси бўлган.

Танзила Норбоева 2019 йил Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида Сенат Раиси лавозимига сайлангунга қадар (2016-2019 йиллар) Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.

Танзила Норбоева “Шуҳрат” медали, “Меҳнат шуҳрати”, “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан мукофотланган.

 * * *

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари ёдга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru

Телефон: (71233-42-84, (71233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!

 

ЎзА