Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизматининг маълум қилишича, Департаментнинг Олмазор тумани бўлими томонидан ДХХ ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.А фуқаро Л.З.ни Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритиб қўйишга ишонтириб, эвазига 15 минг АҚШ доллари сўраган.

Юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали университетга ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгар келишилган суммани олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.