Аввал хабар берганимиздек, газ сизиб чиқиши оқибатида Бухорода кўп қаватли уйда портлаш юз берганди.

Вилоят прокуратурасининг хабарига кўра, портлашда 12 нафар фуқаро жароҳатланган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Республика шошилинч тиббий ёрдам Илмий маркази Бухоро филиали тез ёрдам бўйича директор ўринбосари Ойбек Рўзиевнинг ЎзАга берган маълумотига кўра, кечанинг ўзида 5 нафар фуқарога тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, соғликларидан шикояти бўлмаганлиги сабабли жавоб берилган. Бугун 5 февраль куни ҳам аксарият жабрланганлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, мутахассисларнинг кўрсатмаси асосида уйларига рухсат берилиши кутилмоқда.

Фуқаро А.Мирзаевнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда. Унда юз, бўйин, иккала қўл, панжа соҳаси, баданининг орқа юзаси, иккала оёқ болдир товон соҳасининг 1-3-А, В даражали  45 фоиз куйиш асорати мавжуд. Консерватив муолажалар олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА