Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) Европанинг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши футболчисини эълон қилди.
Унга кўра, «Ювентус» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду қитъанинг 10 йилликдаги энг яхши футболчиси, деб топилди.
Шунингдек, ушбу жадвалнинг иккинчи поғонасидан «Реал» клуби ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос жой олган бўлса, «Бавария» клуби ва Германия терма жамоаси посбони Мануэль Нойер кучли учликни якунлади.
Роналду фаолияти давомида 4 марта Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган ва Португалия терма жамоаси сафида Европа чемпиони ва УЕФА Миллатлар лигасини қўлга киритган.